Аёлларнинг ҳуқуқлари
Ассалому алайкум! Саволим бор эди. Илтимос аниқлик киритиб беринглар. Аёл киши тўшакда қандай ҳақ-ҳуқуқларга эга?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз тарафидан аёл учун белгилаб қўйилган ҳақлардан бири унинг жинсий томондан эридан лаззатланишидир. Эрнинг зиммасида аёли билан яхшилик ила муошарат одоблари доирасида аёлининг ушбу ҳаққларини адо этиши вожибдир. Шунда аёлнинг иффати муҳофаза қилинади, унга ҳам мубоҳ бўлган лаззатланиш ҳосил бўлади ва ҳаромга назар солишдан тийилади. Уламолар “Эрнинг зиммасида аёли билан уни кифоя қиладиган миқдорда яқинлик қилиш вожиб бўлади. Фақат бунда шарт эркакнинг бадани ўта нозиклашиб қолмаслиги ёки уни кундалик машғулотидан банд қилиб қўймаслиги керак” деганлар. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ "Тафсири ҳилол"да Аллоҳ таоло “Нисо” сурасидаги ушбу оятига қуйидагича тафсир қилганлар : وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا 19. «...ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Ислом таълимотларига биноан, эр-хотин орасидаги алоқа муҳаббат, севги, раҳм-шафқат ва унсу улфатлик алоқаси бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам орага тушган баъзи ноқулай ҳолат туфайли дарҳол бир-бирига зулм қилишга ўтиш керак эмас. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу хотинига муҳаббати йўқ бўлиб қолгани учун уни талоқ қилмоқчи бўлган одамга: «Шўринг қурсин! Оилалар муҳаббат учун қурилмаганми?! Риоя қани?! Масъулият қани?!» – деганлар. Аллома Ибн Касир: «Уларга ширинсуханлик қилинг, яхши муомалада бўлинг, иложи борича кўринишингизни гўзал қилинг», – деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Мен аҳлига яхшиларингизман», – деганлар. Набий алайҳиссаломнинг ўзлари аёлларига гўзал муомалали бўлиб, доимо хурсанд, уларни эркалаган, лутф кўрсатган, нафақаларини кўпайтирган ҳолда яшаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари билан ҳазиллашиб, кулишар эдилар. Ҳатто Оиша онамизнинг кўнгиллари учун у киши билан югуришда мусобақа ҳам қилганлар. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Имом Шофеъийдан бошқа уч мазҳаб имомлари эрнинг аёли билан яқинлик қилиши зиммасидаги “вожиб амал” деб айтганлар. حَدَّثَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «يَا عَبْدَ اللهِ، أَلَمْ أُخْبَرْ أَنَّكَ تَصُومُ النَّهَارَ وَتَقُومُ اللَّيْلَ؟» فَقُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «فَلَا تَفْعَلْ، صُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، فَإِنَّ لِجَسَدِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَإِنَّ لِعَيْنِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَإِنَّ لِزَوْجِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَإِنَّ لِزَوْرِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَإِنَّ بِحَسْبِكَ أَنْ تَصُومَ كُلَّ شَهْرٍ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ لَكَ بِكُلِّ حَسَنَةٍ عَشْرَ أَمْثَالِهَا، فَإِنَّ ذَلِكَ صِيَامُ الدَّهْرِ كُلِّهِ». فَشَدَّدْتُ، فَشُدِّدَ عَلَيَّ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أَجِدُ قُوَّةً. قَالَ: «فَصُمْ صِيَامَ نَبِيِّ اللهِ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلام وَلَا تَزِدْ عَلَيْهِ». قُلْتُ: وَمَا كَانَ صِيَامُ نَبِيِّ اللهِ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلام؟ قَالَ: «نِصْفَ الدَّهْرِ». فَكَانَ عَبْدُ اللهِ يَقُولُ بَعْدَ مَا كَبِرَ: يَا لَيْتَنِي قَبِلْتُ رُخْصَةَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ! Айтишларича, сен кунни рўза билан, тунни ибодат билан ўтказар эмишсанми?» дедилар. «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Ундай қилма. Рўза ҳам тут ва оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Чунки сенда танангнинг ҳам хаққи бор, кўзингнинг ҳам хаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бор, меҳмонингнинг ҳам хаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутишинг кифоя. Зеро, сен учун ҳар бир яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Бас, мана шунинг ўзи йил-ўн икки ой тўла рўза тутишдир», дедилар. Мен (рўза муддатини) кўпайтиравердим, кўпайиб бораверди.* «Эй Аллоҳнинг Расули, (бундан кўпроғига ҳам) қувват топаман», деявердим. У зот: «Унда Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссаломнинг рўзасини тут ва бундан зиёда қилма», дедилар. Мен: «Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари қандай бўлган?» дедим. У зот: «Кун ора», дедилар». Абдуллоҳ ёши улғайгандан кейин: «Қани энди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рухсатларини қабул қилганимда...» дерди. عَنْ عَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْفَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: آخَى النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بَيْنَ سَلْمَانَ، وَأَبِي الدَّرْدَاءِ، فَزَارَ سَلْمَانُ أَبَا الدَّرْدَاءِ، فَرَأَى أُمَّ الدَّرْدَاءِ مُتَبَذِّلَةً. فَقَالَ لَهَا: مَا شَأْنُكِ؟ قَالَتْ: أَخُوكَ أَبُو الدَّرْدَاءِ لَيْسَ لَهُ حَاجَةٌ فِي الدُّنْيَا. فَجَاءَ أَبُو الدَّرْدَاءِ، فَصَنَعَ لَهُ طَعَامًا. فَقَالَ: كُلْ. قَالَ: فَإِنِّي صَائِمٌ. قَالَ: مَا أَنَا بِآكِلٍ حَتَّى تَأْكُلَ. قَالَ: فَأَكَلَ. فَلَمَّا كَانَ اللَّيْلُ ذَهَبَ أَبُو الدَّرْدَاءِ يَقُومُ. قَالَ: نَمْ. فَنَامَ، ثُمَّ ذَهَبَ يَقُومُ. فَقَالَ: نَمْ. فَلَمَّا كَانَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ قَالَ سَلْمَانُ: قُمِ الْآنَ. فَصَلَّيَا، فَقَالَ لَهُ سَلْمَانُ: إِنَّ لِرَبِّكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَلِنَفْسِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَلِأَهْلِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، فَأَعْطِ كُلَّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ. فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «صَدَقَ سَلْمَانُ» Авн ибн Aбу Жуҳaйфa отасидан ривоят қилади: «Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сaлмoн билaн Aбу Дaрдoни бир-бирига бирoдaр қилиб қўйдилар. Сaлмoн Aбу Дaрдoнинг зиёрaтига келди ва Умму Дaрдoни одми кийимдa кўриб, унгa: «Сенга нима бўлди?» дeди. У: «Бирoдaринг Aбу Дaрдoнинг дунёга эҳтиёжи йўқ», дeди. Aбу Дaрдo кeлиб, унгa таом тайёрлади. (Сaлмoн) «Эй», дeди. У: «Мeн рўзaдoрмaн», дeди. (Сaлмoн) «Сeн емaгунингчa мeн ҳам емaймaн», дeди. Шундa у ҳaм еди. Кeчаси Aбу Дaрдo туришга ҳаракат қилгaн эди, (Сaлмoн) «Ухлa», дeди. У ухлaди. Кейин янa туришга ҳаракат қилгaн эди, (Сaлмoн) «Ухлa», дeди. У янa ухлaди. Кeчa oхирлaб қoлгaч, Сaлмoн: «Энди тур», дeди вa иккoвлaри нaмoз ўқишди. Шундa Сaлмoн унгa: «Aлбaттa, Рoббингнинг сeндa ҳaққи бoр, нaфсингнинг ҳaм сeндa ҳaққи бoр, aҳлингнинг ҳaм сeндa ҳaққи бoр. Шундaй экaн, ҳaр бир ҳaқ эгaсига ҳaққини бeр!» дeди. Кейин у Нaбий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кeлиб, буни у зотга айтгaн эди, Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сaлмoн рoст aйтибди», дeдилaр». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Уламолар юқоридаги ҳадислардаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “аёлингнинг ҳам ҳаққи бор” деган сўзларидан вожибликни олишган. Шариатимиз озод аёлдан азл қилишда изн сўрашликни, лаззат олишдаги унинг ҳаққини риояси учун вожиб қилган. Албатта эр-хотинни орасида ўзаро бир-биридан лаззатланиши никоҳдан кўзланган мақсадлардан биридир. Бу билан руҳий ва маънавий барқарорлик юзага чиқади, эр-хотин орасида ҳамоҳанглик давомий бўлади. Эрнинг зиммасига вожиб бўлишининг шарти, эр яқинлик қилишга қодир бўлишидир. Аммо эрнинг касаллик, қарилик ва ризқ талабида сафарда бўлиб қолиши каби узрлари бўлса вожиб бўлмай, узрли ҳисобланади. Уламолар эрнинг зиммасидаги мажбурият ва вожиб соқит бўладиган миқдор масаласида қуйидагиларни айтганлар: 1). Баъзи уламолар ҳар тўрт кунда бир маротаба яқинлик вожиб бўлади деганлар. 2). Айримлари ҳар тўрт ойда бир маротаба вожиб дейишган. Лекин бу борадаги энг маъқул қавл кўпчилик уламоларнинг “бу ҳам бошқа инсоний ҳожатлар каби урф, кишиларни ҳолати ва яшаш тарзига кўра вожиб бўлади” деган сўзларидир. Чунки инсонлар бу борада ҳам бир-биридан фарқ қилади. Хулоса қилиб айтганда, эр-хотиннинг ҳар бири бу борада бир-бирини ҳолати ва ҳаққини риоя қилиши лозим бўлади. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, баъзи аёллар бу борада ҳаддан ошиб, меъёрдан ортиқ талаб ва истакларга берилиб, нафс ва ҳавонинг хоҳишларига тобеъ бўлмасликлари лозим. Зеро тўшак ҳаёти турмушнинг бир қисми ҳисобланади, ҳаммаси эмас!!! Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 03:24 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш