Харбий соха
Ассалому алайкум! Мен 1-йиллик муддатли харбий хизматга бориб келдим. Хизматдан олдин 5 вақт намозни ўз вақтида масжидда адо этар эдим, исломга кундан кун мехрим ошар, хар куни ўзим учун зикр айтишни 4000-6000 айтишга одатланиб қолган эдим. Қонуний бурч, ўзбек армиясини мардлар қўриқлайди, Армия мардлар қўрғони деб телевизорларда чиройли кадрлар билан ифодалашади. Аммо мен бундай нарсаларни армияда хис қилганим йўқ. Бизларни кучли қўриқлашади деб ўйлар эдим, лекин у ердаги қанчадан қанча ҳаромгарчиликлар, бир-бирини кўраолмаслик, ғийбатчилик (бу борада уларнинг олдида хотинлар хеч нарса эмас), ичкиликбозликлар ва ҳоказолар. Тўғри у ердан хизмат тавсивномаси олиб қайтдим ва университетга кирдим хам, аммо бундан хурсанд эмасман. Иймоним заифлашиб кетди, намозларни адо этяпман, лекин Аллоҳга бўлган хушу пасайиб кетган. Саволим қуйидагича: Менинг туғишган опам борлар улар салкам 5 йил олдин турмушга чиққан эдилар, тўйларидан 6 ой сўнг қойнонаси туфайли ажрашиб кетишди. Хозирда Ўзбекистон Божхона қўмитасида 2 йилдан буён ишламоқдалар, ишга киришдан олдин Қуръонни хатм қилган эдилар, намозлар ўқир эдилар. Хозир кунда жуда ўзгариб кетганлар, хамкасблари билан ўтиришма-ўтириш, кечқурунлари кеч уйга келиш, хаммамасидан қаттиқ хавотирдаман. Неча маротаба уруш қилдим, дин томонлама хам тушунтурдим, фойдаси бўлмайапти. Онам эса кўпроқ уни ёнини оладилар, урушишимизни хойламайдилар, опамнинг топиб олган гапи "Мен ўзимга тўғри бўлсам бўлди" деган гапи... Онам эса Аллоҳга топшириб қўй Ўзи тўғри йўлга солади дейдилар. Устозлар сизлардан илтимос тўғри ва ибратли йўл кўрсатинглар, эртага Аллоҳни олдида опам учун жавоб беришим бор...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Халқимиз “Дўстинг олақарға бўлса ейишинг фалон нарса” деб бекорга айтмаган. Опангизни ишдан бўшатиш табдирини қилсангиз ҳама нарса ўз йўлига тушади. Акс ҳолда бунинг оқибати ўзингиз кўриб турган ҳолат бўлади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Халқимиз “Дўстинг олақарға бўлса ейишинг фалон нарса” деб бекорга айтмаган. Опангизни ишдан бўшатиш табдирини қилсангиз ҳама нарса ўз йўлига тушади. Акс ҳолда бунинг оқибати ўзингиз кўриб турган ҳолат бўлади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш