Бургут шаклидаги робот ясаш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволларимизга жавоб бераётганингиз учун мингдан минг раҳмат, сизларни Аллоҳ ози Жаннат билан сийласин! Саволим шуки, ҳозирда юртимизда ёз фасли ва деҳқонлар учун мевалар пишиб етилган ва сотилаётган вақт. Бизнинг кичикроқ узум боғимиз бор, узумлар ИншаАллоҳ яқин орада пишиб қолади, малумки пишган меваларга асосан қушлар ташланади, узумларга ҳам бирорта донини чўқиса ўша узумни кўп ҳолларда сотиб олишмайди, яни чиришни бошлайди. Ўзимни соҳам ИТ технология болганлиги сабабли бирорта замонавий ечим топмоқчи бўлиб, бургут шаклида кичик самолётга ўхшаш учар қурилма ясамоқчиман, қушлар бургутни кориши билан қочишади, агар мен ясаган қурилма богимиз устида учиб турса қушлар яқинлашмайди. Унинг учун ташқи коринишини бургутга ўхшатиб ясаб(3Д принтердан чиқариб), бўяб қойишим керак бўлади, шу тарзда учади. 1. Шундай бургут шаклидаги учар қурилма ясаб ишлатишим жоизми? 2. Уни ясаш ва учиш жараёнини видеога олиб, ёутубе тармогига жойласам бўладими (бошқа одамлар ҳам манфаат олишлари ва ясаган қурилмамни кўрсатиш учун)? Илмсизлигим учун, оддий савол билан вақтингизми олганим учун минг бир узур, олдиндан раҳмат устозлар!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсани ясаш шарт эмас бирор бошқа йўлини топинг. Масалан овоз чиқарадими ёки ҳаракат қилиб шарпа бериб хайдайдими ва ҳоказо. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 02:45 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсани ясаш шарт эмас бирор бошқа йўлини топинг. Масалан овоз чиқарадими ёки ҳаракат қилиб шарпа бериб хайдайдими ва ҳоказо. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 02:45 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром