Комиссия фоизи ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳозирда нотариусларда касса мавжуд эмас. Одамларнинг қўлига нотариус харажатлари сифатида квитанция чиқариб берилади. Квитанцияда кўрсатилган суммани фақат электрон пул сифатида тўлов иловалари орқали ( Пайме, Пайнет ва бошқа) тўлаш мумкин. Кўпчилик нотариусга қўлида нақд пул билан келишади, шунда уларга ўзизни картада электрон пул бўлса, ўша тепада айтилган иловалар орқали ёки банк орқали тўлаб ўтказишингиз мумкин деб тушунтирилади. Лекин 99% одамни қўлида нақд пул. Банкка боришса навбат катта, тезроқ тўламаса, нотариусларда ҳам навбат катта. Мани карталаримда электрон пулим кўп, ҳалиги одамлардан нақд пулини олиб, квитанцияларини тўлаб берсам ва бу хизматим учун квитанцияда кўрсатилган умумий суммага 3,5% комиссия қўшиб беришларини сўрасам бўладими? Масалан, квитанцияда 525 000 сўм бўлса, ман улардан хизматим учун комиссия сифатида 3,5 фоиз қўшиб берасиз, яьни 543 375 сўм берасиз десам, улар рози бўлишса тўгри бўладими? Шу ишимда рибо аралашиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

20 Июл 2022, 19:24 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar