Ишлатилган сув

Ассалом алайкум! Айтайлик, Жунуб ҳолатдаги киши ғусл қилмоқчи бўлиб челакда сув тайёрлади ва сувни иссиқ совуқлигини кўрмоқчи бўлиб қўлига челакдан сув олиб қуйди. Қўлидан оқиб тушган сув челакга тушди. Кейин шу сув билан ғусл қилди. Шунда савол пайдо бòлди ғусл қилган кишининг ғусли ўтадими ёки бошқатдан қилиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Идишдаги сувга ҳақиқий нажосатдан холи мустаъмал сув (саволдаги ҳолатда қўлдан оқиб тушган сув) тўкилса унинг миқдорига қаралади. Мустаъмал сув ишлатилмаган сувдан оз бўлса зарари йўқ. Ундан кўп бўлса ундай сув таҳоратга ярамайди. Валлоҳу аълам!

20 Июл 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 175 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar