Бир оёқда намоз
Ассалому алайкум! Мен яқинда аварияга учраб бир оёғимни кесиб ташлашди саволим шуки намозларни ўтириб ўқишга узрликманми ёки бир амаллаб тик туриб ўқишим керакми? Ҳозир ўтириб ўқияпман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандасига тоқатидан ортиғини юкламайди. Қандай ўқишга қодир бўлсангиз шундай ўқийверинг. Беморнинг намозиИслом енгиллик динидир. Бу динда мусулмонлар ноиложликка солиб қўйилмайди. Улар қодир бўлмайдиган ибодатларга буюрилмайди. Шу билан бирга исломда намозга қаттиқ эътибор берилади ва уни адо қилиш учун турли чоралар топиб берилади. Аслида касал кишига агар тоқати кўтарса, намозни биз юқорида зикр қилиб ўтган суратда адо қилиши учун рухсат берилади.قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يصلى المريض قائما فان لم يستطع فقاعدا فان لم يستطع فعلى قفاه يؤمي ايماء فان لم يستطع فالله تعالى احق بقبول العزر منهРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал киши намозни туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир” деганлар.
Аммо қиём туришдан ожиз бўлса ёки касали кучайиб кетишидан хавф қилса, ё шифонинг кечикишига шу қиём туриш сабаб бўлса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди.قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ لعمران بن حسين صلى قائما فان لم تستطع فقاعدا فان لم تستطع فعلى الجنب تؤمي ايماءРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имрон ибн Ҳусайнга: тик туриб ўқигин, агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқигин, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ишора қилиб ўқигин” дедилар.
Лекин рукуъ, саждаларини тўлиқ қилади. Агар рукуъ ва саждага қодир бўлмаса,ҳудди ташаҳҳудда ўтирган каби чап оёғини тўшаб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади.
Агар саждага ожиз бўла туриб, рукуъга қодир бўлса ҳам, барибир иккиси учун ишора қилади. Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирон нарсани юзи баробар кўтариб қўйиши жоиз эмас. Имо-ишора билан намоз ўқишлик тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин касал кишининг ўтириб имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар ўтиришга сажда қилишга ожиз бўлса, у ўнг тамон билан қиблага юзланган ҳолда ёнбошлаб ётади, шу афзалдир. Бўлмаса чалқанчасига ётиб, оёқларини қибла тамонга узатади, тиззасини эса бироз букиб олади. Бошни бироз кўтариш учун орқага ёстиқ қуйилади. Бу унисидан кўра афзалдир. Шу ҳолда имо-ишора қилиб намозни ўқийди.
Агар соғлом киши намоз асосида касал бўлиб қиёмга қодир бўлмай қолса, ўша зоҳоти ўтириб ишора билан намозни тугатади. Агар ўтиришга ҳам мажоли келмай қолса, унда чалқанчасига ётади ва намозни ишора билан охирига етказади. Ишора фақат бош билан қилинади.Агар бошни қимирлата олмай қолса, кўз ёки қош билан ишора қилмайди,ҳамда қалби билан ҳам намознинг арконларини ижро этмайди. Ушбу ҳолда намозни кечиктиради ва тузалгандан кейин эса қазосини ўқиб беради. Агар шу ҳолатда 6 вақт намозни ўқий олмаган бўлса унда тузалгач, уларнинг қазосини ҳам ўқимайди. Чунки бу ҳолатда у ҳушидан кетганнинг ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!
20 Июл 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 140 | Намоз