Рўза тутуиш тартиби
Ассалому алайкум! Ёшим 17 да талабаман. Талабалик даврида учрайдиган қийинчиликлар барчамизга маълум. Фақат буни баҳона деб қабул қилмаслигингизни сўрардим. Бундан 2 йил илгари диний илм деярли йўқ пайтда Рамазон рўзасини қасддан очганман. 60 кун тутиб бериш кераклигини билмаган ҳолда. Бугун Шавволнинг 16-си. Агар ҳозир ушбу каффоротни бошлайдиган бўлсам, менимча, нисбатан кучсиз жисмоний ҳолатимга ҳам, соғлигимга ҳам, ўқишларимга ҳам кучли таъсир қилса керак. Устига-устак ҳозир бошласам Қурбон ҳайити саналарига ҳам каффорот рўзам тўғри келиб қолиш эҳтимоли бор.Лекин Аллоҳдан қўрқаман тутишни жудаям истайман. Яқинда тузалганлигим сабабли Шаввол ойининг нафл рўзаларини ҳам хоҳласам-да, тутолганимча йўқ. Ҳам яна 6 кунлик қасам бузилганлиги учун Каффорот рўзам бор. Энди рўза тутишим тартиби қандай бўлади? 60 кунлик каффоротни Қурбон ҳайитидан кейин тутиб берсам бўлмайдими, чунки у пайтлар иншааллоҳ тўкин-сочинлик даври келиб, қишлоғимда бўламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қишнинг қисқа кунларида тутинг. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:15 | Савол-жавоблар | 129 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қишнинг қисқа кунларида тутинг. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:15 | Савол-жавоблар | 129 | Ибодатлар