Халол касиб

Ассалому алайкум! Мен катта бир кийим дўконида кассир бўлиб ишлайман дўконимизда аёллар ич кийимлари ҳам сотилади. Иложсиз мен шу ич кийимларни ушлаб кассадан ўтказаман, шу туфайли бу ишдан оладигон пулим ҳаром бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Бу ҳолда фитнага учрайсиз, шунинг учун раҳбар билан бундай нарсаларни сотиш ва уларни ҳаридорлари билан гаплашиш учун битта аёл кишини ишга олишни маслаҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:49 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar