Келмаган кунга иш хақи

Ассалому алайкум! Хокимятда ишлайман, бир кун яни иш куни жавоб олдим шахсий ишим юзасидан. Одатда шанба куни иш куни эмас лекин биз келамиз одатдагидай ишлаймиз хар шанба. Энди шу кемаган кунимни иш кунимас, лекин кеб ишлаган кунларимиз ўрнини боса оладими? Табелда келган хисоблаб олган иш хаққимиз покми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга масъул бўлган раҳбарингиздан сўранг. Агар жавоб олган кунларингизни бошқа куни ортиқча ишлаб ишни ёпиб қўйишингизга рухсат берса ўзлари билишади. Иш куни бўлмаган кунда келиб ишласангиз унга алоҳида ҳақ сўрашингиз ҳақингиз. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 134 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar