Фарзанд қурбонлик қилса отасига шарт эмасми

Ассалому алайкум! Оилада хамма алохида ишласаю. Битта сигирни қурбонлик қилмочи бўлишса. Фарзандлар қурбонлик қилади. Отасига шарт эмас фарзандлариники ўтади чунки фарзандлари пулида отанинг хаққи бормиш. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Битта қорамол 7 кишидан адо бўлади. Отага ҳам вожиб бўлса, 7 кишини орасида бўлса бўлади. Закот ва қурбонликда ота-она, ака-ука деган нарса алоҳида бўлади. Яъни нисоб эгалари бўлса, ҳар бир кишига алоҳидадан қурбонлик вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:18 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar