"ҳутта" сўзининг маноси нима?
Ассалому алайкум! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан Нубувват ва Рисолат китобида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг биринчи Умра сафарларида йўл ўзгартирилган. Чунки қурайш аҳли мусулмонларни келаётганлигини эшитиб уларга қарши тайёргарлик кўриб туршганлиги хабари етган. Буни эшитгалларидан кейин йўл ўзгартирилган ва нотекс йўлдан 1400 та одам юришган. Кейн текис йўлга тушиб олишганлигидан кейин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳу вассаллам: "Настағфируллоҳа ва натубуу илайҳ" деб айтинглар, деб саҳобаларга буюрадилар. Шунда ҳамма бир овоздан айтади. Сўнг Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам: "Бу Бану Исроилга келган " ҳутта" эди, лекин улар айтишмади." деб айтадилар. Шу "ҳутта" сўзи нмани англатади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Китобда “ҳутта” эмас балки “ҳутти” дейилган. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: وَإِذْ قُلْنَا ادْخُلُواْ هَذِهِ الْقَرْيَةَ فَكُلُواْ مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ رَغَداً وَادْخُلُواْ الْبَابَ سُجَّداً وَقُولُواْ حِطَّةٌ نَّغْفِرْ لَكُمْ خَطَايَاكُمْ وَسَنَزِيدُ الْمُحْسِنِينَ 58. «Ушбу шаҳарга киринг ва унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг ҳамда эшикдан таъзим билан киринг ва: «Ҳиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», – деганимизни эсланг.
Аввал бир неча бор такрорланганидек, бу ҳодисаларнинг баёни бошқа сураларда батафсил келади, ҳозир эса қисқача эслатиляпти. Ушбу оятдаги
«Ушбу шаҳарга киринг» деган жумладаги «шаҳар»дан мурод Қуддуси шарифдир. Узоқ замонлар Мисрда ватангадо бўлиб юрган Бану Исроилга Аллоҳ таоло ватан ато қилиб, «Ушбу шаҳарга киринг», – деяпти. Бунинг устига, яна:
«…унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг…», – деб катта марҳамат кўрсатяпти.
Шу билан бирга, қандай ҳолда кириш лозимлигини ҳам ўргатяпти:
«…эшикдан таъзим билан киринг ва: «Ҳиттотун», – денг», яъни «Одоб билан «Ҳиттотун» деган сўзни айтиб киринг», – дейилди.
«Ҳиттотун» дегани «Афв эт, гуноҳимни кеч» деган маънони англатар экан.
Бундан кўринадики, Аллоҳ неъмат ато қилганда, албатта шукр этиш керак. Шукр ҳам сўз билан, ҳам амал билан бўлиши лозим.
Бану Исроил агар қишлоққа сажда ила, гуноҳларини кечишини сўраб, Аллоҳ ўргатган сўзни айтиб кирсалар, У Зот уларга мағфират ваъда қилди.
«…сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», – деди.
Хўш, Бану Исроил бунга жавобан нима қилди? فَبَدَّلَ الَّذِينَ ظَلَمُواْ قَوْلاً غَيْرَ الَّذِي قِيلَ لَهُمْ فَأَنزَلْنَا عَلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ رِجْزاً مِّنَ السَّمَاء بِمَا كَانُواْ يَفْسُقُونَ 59. Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 10:12 | Савол-жавоблар | 206 | Турли саволлар