Аёл киши чет давлатда ишлаши

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда баъзи аёллар эри топган пулга қаноат қилмай, баъзилари эса эри пул топмаганидан чет давлатда бориб ишлашяпти. Масалан энг кўп Туркия ва Исроил давлатларига. Аёл киши четда юриб очиқ сочиқ кийимлар шимлар кийиб четда ишлашади. Эрлар бу ерда фарзандига қараб аёл топган пулга уй жой қилиб, еб ичиб уйда утради баъзилар албатта ҳамма эмас. Бундай аёлларга шарий томондан қандайдур ҳукм борми? Ва четда ишлашлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг таъминотини эри қилиш керак. Агар аёл шариатга мувофиқ эрининг розилиги билан бир ишда ишлаб оилага ёрдам қиламан деса зарари йўқ. Лекин бу мажбурият эмас. Эрининг топганига қаноат қилмай ишлаши ҳам жоиз эмас. Эри ишлашга мажбур қилиши ҳам мумкин эмас. Чет давлатда, очиқ-сочиқ ишлаши эса ҳеч қандай ҳолатда мумкин эмас. Агар шундай ҳолат бўлса, эри гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 10:14 | Савол-жавоблар | 141 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar