Аёл киши кимлар билан ўпишиб кўриши жоиз
Ассалому алайкум! Мени ёшим 25 да, оилали эркакман хотиним ҳам алҳамдулиллаҳ яхши аёл. Саволим шуки хотинимни ота онасидан хабар олишга юборсам ёки ўзим билан бирга олиб борган вақтларимда ҳам хотинимни бобоси, дадаси ва амакилари уни юзидан ўпиб кўришишади ва табиийки бу ҳол менга ёқмайди. Хотинимга бундай қилишлари менга ёқмаслиги ва бундай қилмасликларини айтдим лекин хотиним мен қандай айтаман деб бош чайқайди. Сизлардан илтимос шу вазиятга ҳолисона баҳо берсангиз, бу ҳақда динимизда қандай ёзилган, шу иш тўғрими ёки нотўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрамлари билан бўлса жоиз бўлсада, эҳтиёт бўлган афзал. Бобо, ота ва амаки маҳрам ҳисобланади. Бу ерда ҳеч қандай ношаръий иш йўқ. Сиз ўзингиз невара, қиз ва жиянингизни юзидан ўпишингизни нима монеълик бор. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 10:17 | Савол-жавоблар | 131 | Руҳий тарбия