Мусофирдаги закот

Ассалому алайкум! Мен Жанубий Кореада ўқийман ва қўшимча ишлайман ортганини Ота Онамга жўнатаман шунда Закот демоқчи бўляпман лекин қанча қисми беришим керак? Мусофирдаги ўқиб ишлаётганларга динимиз Закотни қандай тартиби бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга жўнатсангиз у пуллар кимники бўлади? Отангизникими ёки сизникими? Улар еганича еб қолганини сизни молингиз деб тўплаб туришадими? Агар шундай бўлса 2000 долларга етган бўлса ва бир йил бўлган бўлса закотини чиқаришингиз керак бўлади. борини қирқдан бирини закот деб ажратасиз. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 10:44 | Савол-жавоблар | 142 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar