Аёл кишини автомобил бошқаришига динимизда руҳсат борми?

Ассаламу алайкум устоз.Аёл кишини автомобил бошқаришига динимизда руҳсат борми? Иложи болса далил билан жавоб берсангиз илтимос.Олдиндан раҳмат айтиб муҳлисингиз Умиджон Ош шаҳри Қиргизистон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу янги масала бўлгани учун турлича қараш бор. Далил ўрнига сизга ўз қулоғим билан эшитган бир воқеани айтиб берай. Домлаларимиздан бирлари қуйидагиларни айтадилар:«Аёлларнинг автомобил минишлари уларнинг латофатига тўғри келмаслигига менда тўлиқ ишонч бор. Бир дастлабки қамоқда, бир одамни машина билан уриб ўлдирган ёш аёл ўша ерда ушлаб турилган экан. Яқинлари унинг боласини йўргакда келтириб эмиздириб кетишмоқда. Бу ҳолни кўриб йиғлаб юбордим».

29 Апрел 2022, 07:02 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar