Жавобингни бердим, талоқ қилдим, талоқ қилдим, талоқ қилдим деса

Ассалому алайкум! Эрим кўпчиликнинг гувохлигида “сени жавобингни бердим, талоқ қилдим, талоқ қилдим, талоқ қилдим” деб бақирди. Бу 3 талоқ тўғрими? Хайз кўрадиган аёлман, қанча вақт иддада ўтираман? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу уч талоқ. Уч марта ҳайз кўриб уч марта поклансангиз иддангиз тугайди. Учинчи ҳайздан кейин покликни ҳисобламайсиз. Учинчи ҳайз тугаши билан иддангиз ҳам тугайди. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 11:30 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar