Қуръа ташлаш

Ассалому алайкум! Бозорда тахминан 20, 25 та одам ойига 400$ дан “игра” ўйнашади. Шунда 24 та бир хил идиш ичига САБР сўзи ёзилган. 1 та идиш ичига ОМАД деб ёзилган қоғоз чиқади. Шу идишларни бир қопчага солиб аралаштириб, битта-битта олишади. Кимга ОМАД ёзуви чиқса ҳамма йиғилган пулни олади. Шундай “игра” ўйнаса бўладими ёки 25 та одам келишиб ким кетма- кет олишини келишиб олиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аниқ доллардан бўлса бу бир бирларига қарз бериш ҳисобланади, ким олишини сиз келтирган қуръа йўли билан танлаш мумкин. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar