Онлайн савдо ҳақида

Ассалому алайкум! Онлайн савдонинг шартларини чунтирип берсангиз, чунки ҳозирги вақтда кўп инсонлар онлайн савдо қилишаяпти,онлайн савдо орқали буюртма олган одам (яни сотувчи)ўзида бўлмаган маҳсулотларни мижозлардан буюртма олиб уларни бир жойга тўплаб мижозга дастафка қилип бериши мумкинми??бу иши мижозгаҳам яхши,чунки ҳозир кўп буюм бозорлари карантин сабаб ёпилган,аҳир мижоз рози бўлиб пулини беряптику,мижознинг ҳам оғири енгил бўлаяптику, сотувчи ҳам 2 та 3та жойга бориб ўзининг олдидан пул тўлаб ўша маҳсулотни ўзини пулига сотиб олиб кейин мижозга беряптику,шу саволга жовобни каналингизга ҳам қўйишингизни илтимос қиламан,чунки ҳозирги кунда кўпчилик онлайн савдо қилиб шу ишини шартларини билмаяпти
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўртада савдо қилувчи одам, молни эгаси билан шартнома тузиши керак. Шунда у сотиб беришга ижарага ёлланган одам ҳисобланади. Хизмат ҳақини ҳам тайин қилиб олиши керак. Ёки харидорга мол ўзиники эмас, ўртада туриб етказиб бераётганига ҳақ олаётганини айтиши керак. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 12:21 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar