Болажон каналидаги кўрсатув

Ассалому алайкум! Узтв Болажон каналида ҳалқ артистлари ижросида Ибн Хаттоб номли кулгили намойиш қўйиляпти. Бу ўша собиқ тузум сарқитику... Яъни “Старик Хаттабич”. Абдураҳмон ибн Хаттоб динимизни қуввати бўлган ҳазрати Умарни танимаган ҳалқ артисти бўладими? Фарзандларимиз пахтадан соқол қўйиб мен сеҳргар чол Ибн Хаттобман деб юрибти. У 10-апрел 10:30ларда эфирга узатилди. Менда записи бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ва шунга ўхшашларга барча аҳли илмлар, хусусан диний идора эътирозини билдириши керак. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 12:56 | Савол-жавоблар | 159 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar