Васвасадан қандай қутилай?

Ассалому алайкум! Алхамдулиллах ўзим намоз ўқийман. Сизлар тўғри деб айтган ишни қилишга,тавсия қилган китобларни ўқиб тўғри йўлни топишга харакат қиляпман. Бу учун сизларга катта раҳмат. Аммо баъзан жавобларни ўқиб Ислом динига тўлиқ амал қилиб яшаш хозирги кунда жуда қийиндек туюлади. Ичимда қўрқув пайдо бўлади. Аслида динимиз хар қандай қийинчиликдан ва камчиликдан холи бўлган мукаммал динку. Бу васвасадан қандай қутилишни билмаяпман. Илтимос менга ёрдам беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳам шундай. Қўрқиб яшайдиган ҳолатдамиз. Кўпроқ илм ўрганиб, ўрганганимизга ўша заҳоти амал қилиб борсак ин шаа Аллоҳ, Аллоҳнинг фазлидан бебаҳра қолмаймиз. Масалан бирор ҳадисда бирор намоз айтилган бўлса ўша заҳоти ўқийлик. Бирор иш гуноҳ деб айтилган бўлса ва бизда содир бўлаётган бўлса ўша заҳоти тавба қилайлик. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 165 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar