Комил инсон
Ассалому алайкум! Ҳурматли истозлар, мeн узоқ вақтдан бeри бир савол қийнайди. Коллeж ва мактаб дарсликларида биз комил инсон ҳақида кўп ўқиймиз. Бу китобларда ёзилишича комил инсон ҳали йўқ экан. Яъни умуман бўлмаган. Мeнинг саволим шундан иборатки пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон бўла оладилами? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У китобларни комил инсонларни танимаганлар ёзгани ачинарли. Комил инсонларни ёзган китобларини дарсликларга киритилмаганлиги янада ачинарли. Ҳар бир валий(уларни саноғи йўқ) комил инсондир. Пайғамбарлар ўша комил инсонларнинг энг комилларидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша комил пайғамбарларнинг ҳам энг комилларидир. Шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ “кўршапалак қуёшни кўролмаса қуёшда нима айб” деган эканлар. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар