Менинг ибодатларим

Ассалому алайкум! Ўтган ҳаётимга қарасам ҳамма нарсадан хабарим бўла туриб, бемалол намоз ўқимай маъсиятда юрганман. Қазоларини ўқиш билан зиммамдан соқит бўлармикин? Ахир дўзах азоби у ёқда турсин, қабрдаги ҳаётни ўйлаб юрагим ўйнаб кетадику. Нима қилсамикин? Қандай хаёт кечирсам азобга гирифтор бўлмаслик мумкин? 80.000 йиллик азобни 10.000 карраси бу мусибатку. Қандай яшай ва шу азобларга ўлимдан кейин учрамаслигим мумкинмикин?  Умид қилиб юрсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қазоларингизни ҳаммасини қолдирмасдан ўқинг ва тавба қилинг. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда тавбанинг шартлари берилган. https://savollar.islom.uz/savol/39309

27 Июл 2022, 21:09 | Савол-жавоблар | 133 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar