Турли хил домла, фолбинларга ишониш
Мени саволим шундан иборатки, бизнинг 50 ёшдан ошган амакимиз бор. Улар ҳар хил фолбинлару домлаларга ишониб ақлга сиғмас ишлар қиладилар. Масалан шамлар, тузлар, шунга ўхшаш маҳсулотларни ўқитиб келиб уйларга ёқиб, сепиб қўядилар. Ўқитилган исириқлару буюмларни эшик олдига илиб қўйиб қўядилар. Яна кимларгадир бориб, оғиздан қандайдир ипларни олдириб юрадилар. Деярли ҳамма ишлари ўшалар билан қўй сўй деса қўй, хўроз деса хўроз сўйиб қонини баданларига ва ҳамма ерга сурдириб чиқадилар. Шифокорларга деярли ишонмайдилар, бирор жойлари оғриса тўғри ўшаларга югурадилар. Ҳаммамиз бу йўлдан қандай қайтаришга ҳайронмиз. Нима қилсак бўлади, бу ишларини бари гуноҳ, ширк ҳисобланадими? Илтимос маслаҳат беринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ишларини бари гуноҳ ва ширк ҳисобланади. Фолбинлик ва унга ўхшаган нарсалар ҳақида алоҳида рисола чиқардик. Ўшани олиб ўқинг ва мазкур адашган амакингизга ҳам бир нусха совға қилинг.
28 Июл 2022, 10:05 | Савол-жавоблар | 148 | Бошқа ибодатлар