Чорва хайвонлар ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ислом уз сайтида  ўқиб қолдим. Чорва ҳайвонлари аёллар уловлар зийнатли қилиб қўйилди дейилган. Аллоҳ ҳузурида бундан яхшироқ нарсалар бор дейилган. Буни Қуръонда ўқигандим, лекин бир нарса мени ўйлантириб қўйди шунда мусулмон одам чорва хайвонларини боқманглар дейиляптми?
Биз уй шаройитида парранда яъни товуқлар боқамиз. Оиламизга ва тухум керак одамларга фойда бўляпти ва янада кўпроқ қилмоқчимиз. Шу ишларни қилсак бўладми ёки бошқа бир боқиш тартиблари борми? Юқоридаги гап чорва молларига берилиб Аллоҳни зикри ва намозни ташлаб қўйма деган манода айтилганми? Лекин ман боқаман ҳам фойдаланаман ҳам намоз ҳам ўқийман Алҳамдулилаҳ. Бу  қилётган ишим тўғрми? Яна бир саволни ечимини тополмаяпман. Масалан кунига 30 та тухум олсам бир ойда 900та бўлади. 900тадан 90 таси ушр бериладми ёки 9 тами? Қандай ва нечта беришга тушинмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Касб қилинг, чорва қилинг, илм ўрганинг ҳаммасини ёнида Аллоҳга ибодат қилиш ёнида бўлсин деган. Тухумдан ушр берилмайди, лекин пули нисобга етса закот беради. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 05:35 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar