Мен ҳам закот бераманми?

Ассалому алайкум! Ёшим 17да. Мен ўз харажатларим учун интернет орқали пул ишлайман. Яъни хитой давлатидан махсулот олиб келиб интернет орқали сотаман. Мен ишлаб топадиган пул хақиқий тадбиркорларникига ўхшаб кўп эмас. Мен хам закот беришим жоизми ёки ота-онамни бераётган закоти бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Молингиз нисобга етса закот зиммангизга вожиб бўлади. Ўтган йилги нисоб Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235 (бир юз саксон саккиз минг икки юз ўттиз беш) сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16 000 000 (ўн олти миллион) сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқаришни маъқуллади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 09:06 | Савол-жавоблар | 170 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar