Бекорчига қарз бериш

Ассалому алайкум! Қариндошим кўп ва ҳаммадан қарз сўраб юрийди, олган пулини арзимаган кийм-кечаклар ва овқатланишга сарф қилади. Қарзни беришга шошилмайди (белгиланган вақтдан ўтиб кетади) ва пулни сўраб безор қилганларга отасини ойлигидан қайтаради. Савол: мендан қарз сўраса (зарур хожати бўлса ҳам) унга беришим жоизми (Бола қарз масаласидан беҳабар ва хато қарз олгани ҳам эсидан чиқади).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз сўраб келган киши ўша пулларни маъсиятга ёки макруҳ ишларга сарфлашига гумонингиз ғолиб келса унга қарз беришингиз ҳаром ёки макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Август 2022, 16:12 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar