Намозимни қайта ўқийманми?
Ассалому алайкум! Албатта намозни вақти кириши билан ўқиб олишга харакат қиламиз. Бироқ узрли ёки йўлда ва бошқа ҳолатлар бўладики, намоз вақти чиқишига яқин қолганда ўқишга киришамиз. Намоз вақтларини билишда асосан ислом.уз мобил иловасидан фойдаланаман. Агарда мен пешин намозининг тўрт ракаат фарзининг иккинчи ракатини якунлаган бўлсам ва телефоним аср намози вақти кирганлигини билдирса, мен қолган намозларимни давом эттираманми? Икки ракаат суннатни қазо сифатида ўқишга ният қиламанми? ёки пешинни бошидан қазо сифатида қайтадан ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарз намозни адо қилаётганда унинг вақти чиқадиган бўлса намоз бузулади. Уни қайтадан қазо қилиб ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!
6 Август 2022, 13:42 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз