Ароқ ичадиган жойдан кетиш керакми?

Ассалому алайкум! Мен ишлайдиган жойда пул яхши тўлайди лекин хонамизда деярли шерикларимиз ҳар куни ароқ ичади. Шу учун бошқа ерга кетмоқчиман лекин кетмоқчи банк жойим камроқ тўлади. Нима қилсам бўлади? Ичкилик бўлса ҳам қолиб ишлайми ёки бошқа ерга кетайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг вазифангиз хонадошларингизни хамр ичишнинг ҳаром экани, уни ичганларга оғир ваъидлар борлиги, Аллоҳнинг лаънатига қолишини айтиб огоҳлантиришингиз ва бундан қайтаришингиздир. Агар улар бу насиҳатларга ижобат қилишмаса ундай кимсалар билан бир хонада яшаманг. Валлоҳу аълам!

23 Август 2022, 18:14 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar