Шу ишим рибо эмасми?

Ассалому алайкум! Мен Стоматологман. Бир беморимга тиш қўйиб бердим. Пули 3 милионга яқин бўлди ва бемор пулни камроғини бериб 1 миллион 800 минг сўм қарз бўлди. Қарзни 10 июньга келтираман деб вада берди. Лекин 10 июньда кетирмади. Кейин 20 июнь куни келиб тишни қолган ярмини хам қўяйлик деб келди пулни бир ойдан кейин (яъни қарзини) келтираман деб айтди. Мен рози бўлдим. Лекин қарзни 20 июльгача келтирмаса, 20 июльдан бир кун ўтса хам қарзиз 1 миллион 800 минг эмас 2 миллион беш юз минг сўм бўлади деб шарт қўйдим. Беморим рози бўлди. Ана энди саволим шуки айтилган муддатда келтирмагани учун пулни 2 миллион беш юз минг сўм деб айтганим рибоми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу рибо бўлади. 1 миллион 800 мингдан ошиқ олманг. Валлоҳу аълам!

23 Август 2022, 23:44 | Савол-жавоблар | 172 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar