Қазо намозлар фидяси

Ассалому алайкум! Онам яқинда вафот этди. Аллоҳ рахмат қилсин. Онамнинг намоз ва рўзадан кўп йиллик қазолари бор эди. Биз қазоларни васият қилишларини айтувдик. Хўп деб, қачондан намоз ўқиганларини, неча йиллик қазо ўқиганларини, неча ёшда балоғатга етганликларини айтиб кетдилар. Рўзаларининг фидясини уларнинг номларидан опа сингилларига бердик. Намозларининг қазоси қолди. 1. Биз ака укалар, онамнинг намозлари учун фидяларни отамизга берсак бўладими, отамизга бериш учун қандай шартлар бажарилиши керак? 2. Ойлигимиз оиламиздан ошмайдиган, фидя учун бошқага бера олмайдиганимиз, ўзининг хотини фарзандларига сарфлайдиган пулларни онамизнинг намозларининг фидясига деб ният қилиб сарфласак бўладими? Умуман шу намозни фидяси бўйича онамнинг васиятини бажаришимиз учун тавсиялар берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин, илмизни зиёда қилсин, барчамизга икки дунёда манфаатли бўлишини насиб қилсин. Ассалому алайкум.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савол: рўзанинг фидяси кимларга берилади?Жавоб: мискинларга, фақирларга, бева-бечораларга, ночорларга, закотга қодир бўлмаганларга берилади. Орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борларга, яъни ўзининг фарзандларига, фарзандининг фарзандларига, отасига, эрига, хотинига, бойларга, закотга қодир бўлганларга, закот бериш мумкин бўлмаганларга берилмайди. Валлоҳу аълам!

27 Август 2022, 14:16 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar