Тажвид танлов

Ассалому алайкум! Бир савол юзасидан мурожаат қиляпман. Телеграм каналимизда бир танлов бошладик. Яъни исталган иштирокчи бирор сурани овозли тарзда ўқиб бизга юборади биз эса уни, мисол " #4_иштирокчи, Ясин сураси" тарзида каналга жойлаймиз. Улар орасидан 3 кишини танлаб, китоблар ҳадя қилмоқчи эдик ( аввало танлов ҳолис ўтказиляпти, ҳеч қандай ўзимизга шахсий манфаат кўзланмаган). Фақат бир муаммо, ўша 3 кишини танлаб олиш. Кимдир бирор илмли кишига эшиттириб, тажвидлари қироати яхши бўлган 3 кишини танлаб олинг деяпти. Бошқа биров эса рандом.орг сайти орқали (ёки шунга ўхшаш) тасодифий 3 кишини танлаб олинг, чунки ҳали энди энди тиловатни ўрганаётганларга ҳам рағбат бўлади деяпти. Шу ҳолатда нима маслаҳат берасиз, қандай танлаб олганимиз маъқул ва тўғри? Яъни тасодифий 3 кишини танлаб олайликми ё қироати яхшилариними?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тажвиди яхшироқларни. Валлоҳу аълам!

27 Август 2022, 16:56 | Савол-жавоблар | 178 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar