Маслихат
Ассалому алайкум! Қарз олганман олганимча ин ша Аллоҳ фалон куни қайтараман деб олганман. Баъзи сабабларга кўра қайтаролмадим, лекин қайтаришга харакат қиляпман. Олган пулимни хаммасини беролмадим. 3-4 бўлиб беряпман, у киши норози бўляпти. Мен омонатга хиёнат қилган бўламанми? Мен харакат қиляпман қарзни беришга бировни хаққи харом эканлигини яхши биламан. Лекин вақтига қайтариб беролмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзни маълум муддатда қайтаришга ваъда берган бўлсангиз ваъдангизга вафо қилишингиз вожибдир. Агар уни бузсангиз гуноҳкор бўласиз. Талаб қилинганда қарздор пулни тўлашга қодир бўла туриб уни узмаса зулм қилаётган бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бойнинг (қарзни) кечиктириши зулмдир...” (Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло банда ва ўзи ўртасида бўлган гуноҳларни кечириб юбориши мумкин. Лекин банданинг бошқа бандаларга қилган зулмини, уларнинг қолиб кетган ҳақларини, шу жумладан қарзларини кечирмайди. Шундай экан, қарздор инсон тамомила жидду-жаҳдини қарзни узишга қаратиши зарур. Қарзни инсоннинг қўшимча эҳтиёжларидан юқори туриши керак. Ортиқча сарф-ҳаражатларни тўхтатиб, унинг ўрнига оз-моздан бўлса ҳам маблағ йиғиб қарзни узишга йўналтириши шарт. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 01:52 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар