Халол сертификати

Ассалому алайкум! Мен ишлаетган компания, ташкилотларга ИСО 9001, 14001, 45001, 50001 ва 22000 сертификатларни беради. Биз берадиган сертификатлар, махсулотга, хизматга эмас, ТАШКИЛОТларга берилади. Хозирда аксарият озик овкат махсулотлари ишлаб чикарувчи ташкилотлар, ХАЛОЛ сертификати олиш учун кизикишларини билдиришяпти. Бизнинг компания, хозирги кунда масжид ходимлари (шариат ахкомларини яхши биладиган) билан шартнома тузиб, уларнинг ХАЛОЛ сертификати олиш учун куйилган талабларига жавоб беради деган хулосаси олгандан сунг, ИСО 22000 ХАЛОЛ сертификатини бермокчимиз. Масалани нозик жойи шундаки, биз ТАШКИЛОТга ХАЛОЛ сертификати берамиз, МАХСУЛОТга эмас. Лекин, ташкилот махсулотини этикеткасига, ИСО 22000 ХАЛОЛ сертификатимиз мавжуд деган езув билан ишлаб чикаради. Харидорларнинг 95% бу ИСО 22000 ХАЛОЛ сертификати махсулотга эмас, ташкилотга берилганини тушунмайди. Биздан бу сертификатни олмокчи булган ташкилотлар махсулотларини экспорт килишади. Чет элдаги хамкорларини талаби эса шу сертификати борлиги. Агар биз сертификатни бермасак, бошма мамлакатдан Бари Бир олишга мажбур. Бизга йул курсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! ТАШКИЛОТга ХАЛОЛ сертификати берамиз, МАХСУЛОТга эмас” деган маънони кенгроқ тарғиб қилиш керак. Чунки бу билан одамлар чалғиб, асли ҳалол бўлмаган нарсани ҳалол деб билиши мумкин. Валлоҳу аълам!

3 Сентабр 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar