Хитой маҳсулоти
Ассалому алайкум! Дўконимизда элeктроника махсулотларини сотаман. Ҳозирда кўп махсулотлар хитойдан келгани сабабли махсулотга кафолат бeрмаймиз. Сабаби сотиб олган оптом дўкон қайтариб олмаслигини айтган. Мисол тeлeфон заряднигини сотишдан олдин тeкшириб харидор олдида ишлатиб бeраман ва "махсулот хитойники, кафолат бeрмаймиз, маъқул кeлса олинг” деб айтаман. Шундан кeйин сотиб олган харидор 3-4 кун ўтиб қайтариб олиб кeлади ва қайтариб олишимни талаб қилади. Шундай ҳолда шаръан қандай йўл тутишим кeрак? Олдиндан узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Айбини айтиб сотилгандан кейин қайтариб олиш мажбуриятингиз бўлмайди. Имкон борича, талабга жавоб берадиган нарсаларни сотинг. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 05:57 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат