Иймон ҳамда Интернетдаги савдо тугрисида савол

Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Сизнинг амалга ошираётган ишларингизда Оллохнинг узи мададкор булсин. Мен хидоят топганимга куп вакт булгани йук. Сиздан илтимос ушбу саволларимга жавоб берсангиз. 1. Мен кучада юриб ёки ишда ишлаб, хар куни дунёвий одамлар билан гаплашганда иймонимга таъсир этмаслиги учун, калбим бир йусинда узгармай туриши учун нима килишим керак? 2. Дунёвий илм хам охиратда кандайдир кадри борми? 3. Интернет тармогидаги бир корхона одамлардан ушбу корхонага пул беришни таклиф этмокда. Яъни энг ками 10.000 сум. Лекин 180 кунга. Яъни корхона уша пулни 180 кун давомида айлантиради. Фаолият тури биржа савдоси ва валюта айрибошлаш. Ушбу корхона мижозга куйган пулига хамда корхонанингг кунлик фойда ёки зарар топганига караб фоиз беради. яъни маълум бир фоиз йук, фойда факат корхона фойда топганига ёки зарар топганига караб. Лекин корхонанинг махсус хисоби булиб у резерф фонди дейилади. Ушбу резерв фондга кунлик фойдадан маълум қисмлар утказиб турилади. (шу жумладан менинг фойдамдан хам). Агар кун охирида корхона зарар билан чикса хам, барча мижозларга юкорида айтилган резерв фондидан куйган пулининг 0.03 фоизи микдорида фойда тулайди. Яъни мижозагар корхона зарар курса хам, резерв фондига олдин пул утказганлиги учун барибир энг ками 0.03 фоизи микдорида фойда куради. лекин корхонаниг зарар куриши уша фонд тугаганидан кейин хам давоб этса мижознинг асосий пули хам камайиб кетиши мумкин. Мижоз корхонага пул берганидан 180 иш куни утганидан сунг мижозга асосий пули хамда топилган даромад кайтарилади. Хурматли Хазрат ушбу интернет корхонасига пул берса буладими?. Бу ерда рибо йукми?.4. Менинг савдо дуконим бор. Ушбу дуконда бошка диндаги ишчини ишлатсам буладими? Бундан ташкари ушбу дуконда замонавий технологиялардан фойдаланиб футбол мусобакалари олиб курсатилади, шунингдек виртуал (яъни инсон кулидаги ускуна оркали телевизордаги хазакам футболчини бошкаради) футбол мусобакалари уюштирилади. Лекин спиртили ичимликлар ичииш умуман ман килинган. Ушбу ишимда шариатга хилоф иш йукми?Илтимос ушбу саволарига жавоб берсангиз. Агар бирор нарсани тушунмаганимдан нотўғри ёзган булсам минг бор узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Доимо Аллоҳни зикр қилиб туриш керак.2. Фойдали бўлса, қадри бор.3. Бу ишда кўп ноаниқликлар бор. Мисол учун “фоиз” беради дейилган. Ўша фоиз қанча, икки тараф аниқ биладими. Фондга қанчадан олинади. Умуман, бу ишни биладиган одамлар синчклаб ўрганиб чиқиши, аниқ шарнома асосида ишлаши керак.4. Бу саволга жавоб берилган.

2 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar