Хақиқий тақво

Ассалому алайкум! (Узунроқ ёзган эдим, вақтингизга рози бўлинг). Устоз қандай қилиб ихлос ва чинакам тақвога эришиш мумкин? Яъни бирор дунёвий манфаат кўзламасдан, бошига мусибатлар келсада, яхшиликда ҳам ёмонликда ҳам, истаклари амалга ошмаганда ҳам хотиржам ҳолатда ибодатлари ва тақвода оғмасдан бир ҳолатда туриш учун нима қилиш керак?. Мен ўз ҳолимни айтиб берсам янада тушунарли бўлади. Бенамоз, чакадиган, фахшдан сақланмайдиган ва кичик сағира гуноҳларда бардавом одам эдим. Аллоҳга шукурки қалбимни ибодатга, илм ўрганишга ва шайх роҳимаҳуллоҳнинг китобларига ихлосли қилди. Намозни бошладим, чекишни тўхтатдим, бўйдоқман қизларга ёмон қарашлардан ўзимни қўлдан келганча анча ўзгаришлар б.н сақладим. Тилимга харакатларимга, амалларимга жиддий қарай бошладим. Хуллас мен ўзимча ўзимни тақводордек хис қилдим. Бомдодга уйғонсам ич кийимда намлик сезсам қиш бўлишига қарамай муздек сувда қанча ғусул қилиб намоздан қолмаслик у.н ибодат қилдим. (Хозир илиқ сувда ҳам эринаман, музлаган сувда муздек ҳаммомда ғусул қилардим) Масжидга кирсам охири чиқаман, ишда маруза тинглеман кечаси китоб ўқиман. Булар менга уммуман машаққат бермади. Эринмадим ўзимни унақа мажбурламадим ҳам. Менда қалбимда муҳаббат, ихлос бор эди. 1, 1.5 йил шундай юрдим. Кейин бирдан турли синовлар келди. Ҳаётим учун жуда мухум амалга ошиши керак бўлган 3 та иш бор эди. Турли масалада. Дуо қилдим, харакат қилдим қаттиқ насб қилмади. Ишимдан чиқдим, сал кам 1 йил бекор бўлдим. Шароитим оғирлашди. Роса қийин кунлар бўлди. Мен хохлаган энг керакли бир инсонни ҳам ололмадим. Уйланишим к.к эди, беришмади. Шароит сабаб уйланолмадим. Аҳволим камбағолликда. Фахшдан қутулиш у.н гуноҳ қилмаслик у.н қаттиқ дуоларда сўраб ибодатларда, улуғ кечаларда роса ихлосла кўп-кўп сўрадим. Аммо, ҳа осмондан пул тушмайди лекин мен сораганлар болмади, хозирча. На нафсимни енголмадим, на халолига буролмадим. Нафсимни енгишим ҳам уйланиб ҳалолига буришим ҳам Аллоҳдан. Лекин у ҳам бу ҳам бўлмади-да. Устоз динимда мен қийинчиликда тушдим. Сўраганларим бўлмагач кучим етмагач нафсимни ўзига ташлаб қўйдим, ўзим айбимни билсамда аммо ишонасизми умуман кучим етмай қолди намозга ҳам. Бошига хуфтонга эриниб камайтирдим, ўқиме қўйдим. Кейин Бомдодни ўқиме қўйдим. Фақат 3 махал ўқидим. Кейин эса чекябман, сокинябман. Вақтим хар хил ўтмоқда. Китобларни қўя туринг. Бора бора нафсимни бошқара олмай ха 1 ярм йил курашдм на кучим етди на бир уйланолдим дея хафа болб кетиб. Унга ҳам эгилдим. 3 махал намозни ҳам жунублик сабаб кўп қолдириб қолдириб ўқиябман. Хар куни муножат қилардим мазза эди. Аммо муножот ҳам қилолмай қолдим. Буни сабабини мен биламан Аллоҳ билади. Сабаби шу мен дунёвий манфаатни козлаб ибодатга крганим йўқ, мен ибодатга крганимдан кейин эхтиёжларимга фақат нафс учун эмас гуноҳдан қочиш у.н сўраган эхтёжларимга эриша олмагач гўё менга Роббим ёрдам бермай, ўз холимга ташагандай бўлди. Бу узулиш бу сиқилиш бирдан эмас секинлик билан жуда кўп тавба ва қайтишларлар бўлди. Барибр мана синиб қолдим. Мен сўраганим менга яхшими ёмонми Худо билади мен хеч кимман қулман қул. Барини хаммасини тушунаман. Муаммо ва эътирозим уммуман йўқ. Фақат мен айбим ва барини тан олдим лекин мендан ихлос ва тақво олинди. Буни қайтаролмаябман. Ёлвораман қандай қайтаришни ўргатинглар. Саволим шуки. Дуо қилсам ҳам сўраганим бўлмаса, ёмонлик келса ҳам, яхшилик келса ҳам, ихлосим ўзгармаса, нима бўлса ҳам тақвоимда қоим бўлсам буни қандай қилиш мумкин. Дуоим ижобат бўлмади, қийинчилик келди, бошқа бўлди, у бўлди бўлиб шу ишлар мени ўзгартирмаса. Қандай қилиб хақиқий дунёвий манфаатларсиз дунёни козламай тақвода муаллақ қаттиқ туриш йўлларини топса бўлади. Илтимос мен бир ожиз бандага илмилар борича хақ йўлни корсатинглар. Холим хароб болмоқда. Ўзим билсамда қўлимдан ҳеч нима келмаябди. Гўё чўкишини билиб жим турган инсондекман. Сувда харакат қилгани кучим йўқ ахволим худди харакат қилсам ҳам барибр чўкаман экан боре, деган одамдекман. Аллоҳ менга синов бердими жазоми билмай қолдим. Бу мусибатлар мени Роббимдан узоқ қилмоқда. Бу унда жазоми экан? Жазо бўлса қандай қилиб Аллоҳн ғазабини қайтарай қачон аҳволим тўғирланади. Нима қилиб куч топишим мумкин? Илтимос менга жавоб беринглар. Бирор одамга буни юзма юз оғзаки айтиб тушунтиролмиман. Ёрдам беринглар Аллоҳга қайтишим учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуолар ижобат бўлмаяпти деб Аллоҳга шаккоклик қилиш тўғри эмас. Сўраган нарсангизни бермаслиги бу ижобат қилмагани эмас. Аллоҳ буни ҳикматини Ўзи билади. Эҳтимол сўраган нарсангиз сизга Аллоҳнинг наздида фойдали эмасдир. Бир киши бир олимнинг олдига келиб “Менга бир вазифа берсангиз, токи яхшиликларга эришсам” деган экан. Олим одам “Ҳар куни минг маротаба Аллоҳ таолонинг “Аллоҳ” деган исмини зикр қил” деб жавоб берибди. У киши орадан 5-6 ой ўтиб келибдида “Айтганингизни ҳар куни қолдирмасдан қиламан, лекин ҳеч қандай ўзгариш йўқ” деб айтибди. Шунда олим киши “Эй ношукур банда, сенга Аллоҳ таоло Ўз исмини бир кунда минг маротаба зикр қилиш тавфиқини берибдику яна сенда нима ўзгариши керак” деб танбеҳ берган экан. Сиз ҳам шунга ўхшар экансиз. Ўзингиз айтганингиздек Аллоҳнинг гўзал исмлари ва оят-суннатда келган дуоларни ўқир ва ибодатда экансиз. Шуларнинг ўзи сиз учун энг катта лутф эмасми?! Қанча-қанча одамлар ҳаромни ҳалол деб қилиб охиратларини куйдириб юришибди. Сиз ҳам ўшалар қаторида эмаслигингизни ўзи катта лутф эмасми?! Дуоларингизга келсак, Аллоҳ таоло ҳар бир дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишни ваъдасини берган, ижобатида эса ҳикматини Ўзи билади. Баъзан дуо қилувчининг сўраганини ўша заҳоти беради, чунки унга сўраган нарсасини ўша пайтда берса фойдасини Аллоҳ билади. Баъзан сўраган нарсасини кейинроқ беради, чунки у одамнинг сўраган нарсаси у учун ўша пайтда эмас, балки Аллоҳ таоло берган вақтда у учун фойдалироқ бўлади. Баъзан эса сўраган нарсасини охиратга олиб қўяди, чунки уни сўраган нарсаси у учун бу дунёда эмас, балки охиратда фойдалироқ бўлади. Эҳтимол дуоларингизни шак билан қилаётганингиз учун қабул бўлмаётгандир. Аллоҳ билувчироқдир. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:   وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ۝  216... Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Валлоҳу аълам!Ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/1220 

12 Сентабр 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 133 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar