Араб ёзувида бўлмаган сураларни ёд олиш
Ассалому алайкум! Мен қарийб бир ярим йилга яқин муддат бўлди намоз ўқиб бошлаганимга. Мен намозни жуда кеч ўқиб бошладим, билдимки ҳақиқатан бу қалб шифоси ва инсоннинг доимий ҳамроҳи ҳам экан. Аввалдан ўқиб бошламаганимга афсус қилаяпман. Мен араб тилини билмайман, шу сабабдан намозда зикри келган суралар ва дуоларни лотин ва кирил ҳарфлар билан битилган, электрон ва қоғоз шаклидаги манбаълардан ўқиб ёд олганман. Нима маслаҳат берасиз. Назаримда араб тили жуда қийиндек туюлаяпти, албатта ўрганиб олишга ҳаракат қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиб кирилл ёки лотинчада ўқиш шаръан жоиз эмас. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол» китобида ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик бу тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Араб ҳарфини ўрганиб олинг, ҳозир бу қийин иш эмас. Унгача эшитиб ёдласа яхши, лекин уни ҳам бирор мутахассисдан текширтириб олиши керак. Валлоҳу аълам!
20 Сентабр 2022, 23:49 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар