Play Station

Ассалому алайкум! Бир яқин танишим бор, ўзи ибодатли, лекин тирикчилиги плей стейшндан. Кўп мартта айтдим, дўстим бу ишинг динда жоиз эмас, лицейни ёнидан плей стейшн очгансан, ота-оналар боласига овқатлан деб берган пулини, яна бошқалари қарз олиб ўйнаяпти, энг ёмони кечқурун соат 1-2 гача ишлайди, ёшлар илм ўрганиш, масжидга боришни ўрнига вақтини бекор ўтказяпти десам, мен уларни мажбур қилмаяпман, ўзлари келяпти деяпти. Мен нотўғри айтмадимми деб қўрқаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2022, 16:58 | Савол-жавоблар | 131 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar