Шайх Зулфиққор ҳақларида

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларнинг бирида қуйидаги воқеани ўқиб қолдим. "Ҳазрати Шайх Зулфиққор ҳазратлари Ўзбекистонга келганда одамлардан байьат олиб юриб Қўқонни Бувайда қишлоғига бориб бир масжидга кириб намоз ўқиб ўша ердагиларни келинглар баят беринглар тавба қилдирай дейлилар ва муроқабада ҳазрати Иброҳимжон пиримизни ким эканликларини таниб қолиб оёғи тагига йиқилиб сизни танимабман нурни эгаси сиз эканлигингизни ва шу ерда эканлигингизни билмабман деб ярим соат кечирим сўраб кейин қанақадир тилда иккаласи сухбатлашган эканлар ва Иброҳимжон пиримиз Зулфиққор ҳазратларини елкаларига сиз ҳам нақшбандия тариқатини арслонларидансиз деб қўллари билан қоқиб қўйган эканлар. Ва шу чиқишда аэрропортга бориб қайтиб учиб кетган эканлар. " Шу воқеа ҳақиқатда бўлган ёки бўлмаганлиги, ёки Шайх Зулфиққор ҳазратлари Иброҳимжон эшон ҳазратлари билан учрашганликлари ҳақида маьлумот борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У киши Ўзбекистонга неча марта келган бўлсалар бирортасида ҳам Қўқонга борганларини билмаймиз. Кўришганларини ҳам учрашганларини ҳам билмаймиз. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 97 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar