Кореяга ишга юбориш
Ассалому алайкум! Маҳалламизда бир ибодатли корейц тили ўқитувчи акамиз бор. Уйида корейц тилидан дарс беради. Шу билан бирга кореяга болларни ишлашга тайёрлайди. Бу соҳада адашмасам 10 йилдан бери ишлаб келмоқда. Маҳалланинг талаба болаларида умуман пул йўқ. У ака айтадики ўзим ўқитиб тайёрлайман ва бошқа барча виза, билет, тиббий кўрик ва бошқа харажатларни кўтараман дейди. Фақат 1 йил ишлаган пулингни барчасини менга юборасан дейди. Корейц тили ўқитувчиси 5.000 $ харажат қилганда ҳам ишлашга юборган талабаси энг камида 2.000$ ойлик олади. Корейс тили ўқитувчиси ишга юборган талаба болалардан бир йиллик юборган пулини олиши жоизми? Талаба йигитларни 5.000$ қарз қилиб топишни ҳам имкони йўқ ва улар бунга ўзлари ҳам рози?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масалада тил ўргатиш ва кореяга жўнатиш учун иш ҳақини ноаниқ нарсага боғлаб қўйиш, яъни, уларнинг бир йиллик иш ҳақи деб белгилаш ҳолат бор экан. Бу низога олиб борувчи ноаниқлик ҳисоблангани учун шаръан жоиз эмас. Агар аллақачон шу шаклда битм тузилган ва бажаришга киришилган бўлса ўша “бир йиллик иш ҳақи” эмас, балки қандай иш бажарилган бўлса (ушбу ҳолатда - тил ўргатиш ва кореяга жўнатиш) ўшанинг эвазига урфда ўртача тўланадиган ҳақни бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2022, 22:48 | Савол-жавоблар | 112 | Молия ва тижорат