Футболда тўпланган пул

Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан йиғилиб футбол ўйнаб турамиз. Шаҳарда бўлиб туриб футбол ўйинига келмаса (сабабли ёки сабабсизлигидан қатъий назар), маълум миқдорда жарима тўлайди (бунда жарима тўловчи рози бўлиб пул бермаслиги ҳам мумкин) ва йиғилган жарималарни тўплаб, чойхона ташкиллаштирамиз ёки тоғга дам олгани чиқамиз (бунда ҳамма жарима тўлаганлар иштирок этмай қолиши мумкин). Баъзида футбол ўйинидан ортган суммани ҳам мана шу бюджетга қўшиб қўямиз. Шу ҳолатда тўпланган пулларни сарфлаш ҳаром эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу тарзда жарима солиш шариатга тўғри келмайди. Дарҳол тўхтатинглар. Ким норози бўлган бўлса пулларини қайтаринглар. Валлоҳу аълам!

27 Октабр 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 267 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar