Зиёфат бериш садақа ўрнида ўтадими
Ассалому алайкум! Бир дўстим бор, йигитларни йиғиб зиёфат қилиб берсанг бу садақа ўрнида ўтади ва ишларинг юришиб кетади дейди ёки орамизда кимнингдир иши юришса берган зиёфатини натижаси бу деб фикр қилади. Мен эса ишимиз ривожи зиёфатга эмас, Аллоҳнинг изнига боғлиқ дейман. Айтингчи, шу фикрда жон борми? Кимнидир мажбурлаб ёки қистовлар асосида зиёфатга кўндириш ва бу зиёфатдан садақа сифатида савоб умид қилиш мантиқсизлик эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таомга ҳақиқатда муҳтож бўлган фақир-мискинларга ва бева-бечораларга зиёфат қилиб бериб Аллоҳдан савоб ва ишларига барака умид қилиши тўғрироқдир. Валлоҳу аълам!
30 Октабр 2022, 12:34 | Савол-жавоблар | 257 | Турли саволлар