Ҳадисларни мутаносиблаштириш
Ассалому алайкум! Мен қуйидаги икки ҳадисни мутаносиблаштира олмаяпман: 1. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: "Агар инсон вафот этса амали ундан узилади. Лекин уч нарсада узилмасдан бардавом бўлади. 1. Жорий қилиб қўйган садақа. 2.Фойда берадиган илм. 3. Дуо қилувчи солиҳ фарзанд." 2 (Ровийсини билмайман) "Кимки бирор яхши суннатни жорий этса, унга амал қилувчиларнинг савобларидан ўз улушини олиб туради, кимки ёмон суннатни жорий этса, унга амал қилувчиларнинг гуноҳларидан ўз улушини олиб туради". Кöпгина домлаларнинг бу қиёматгача бўлади деб айтаётганини эшитдим. Ўлгандан кейин ҳам амал дафтаримизга гуноҳ ёзилиши мумкинми ёки амал дафтаримиз ёпилиб унга (биринчи ҳадисда айтилган уч нарсадан етадиган савобдан ташқари) ҳеч бир нарса ёзилмайдими ёки ҳадисларни бирортаси тўқимами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу икки ҳадис орасида бирор зиддият йўқ. Чунки киши пайдо қиладиган гўзал суннат ҳам садақаи жория ичига киради. وَعَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا مَاتَ ابْنُ آدَمَ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلاَّ مِنْ ثَلاَثٍ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ البُخَارِيَّАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан: жорий садақадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.
Маълумки, мусулмон киши соф ният билан қилган ҳар бир яхши амали учун савоб олишга мушарраф бўлади. Киромул котибин фаришталар унинг «Номаи аъмоли»га зарра миқдорича яхшилиги бўлса ҳам, ўшанга яраша савобни ёзиб турадилар. Агар бемор бўлиб, узр ила одатдаги яхшилик амалини қила олмай қолса ҳам, фаришталар унга худди ўша амални қилгандек савоб ёзадилар. Вақти-соати келиб, инсон вафот этса, яхши амалларини мутлақо қила олмай қолади. Бундан кейин қилишдан ҳам умид узилади. Энди ундан ҳаётлигидаги амаллари – қиладиган ибодат ва яхшиликларига ёзиладиган савоблар ҳам кесилади. Намоз ўқиганлиги, рўза тутганлиги, тиловат, зикр қилганлиги ва бошқа яхши амалларни қилганлиги учун ёзиладиган савоблар тўхтайди. Чунки энди у вафот этди – ибодат қилишдан, амали солиҳ қилишдан тўхтади. Шунинг учун ҳар бир мўмин банда тирик чоғида солиҳ амални кўпроқ қилиб қолишга уринмоғи лозим.
Шу билан бирга, мўмин кишига тириклик чоғида охиратни ўйлаб, вафотидан кейин ҳам савоби узилмай, бориб турадиган амалларни қилиб олиш имкони берилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадисларида одам боласи вафот этганидан сўнг амали кесилишини айтиш билан бирга, ундан кейин ҳам савоби етиб турадиган амаллар учта эканлигини таъкидламоқдалар:
1.«Жорий садақа».
«Жорий садақа» дейилганда мусулмонларга доимий равишда фойда бериб турадиган хайрли ишлар кўзда тутилади. Мисол учун, кўпчилик фойдаланиши учун қурилган кўприк, қудуқ ёки ариқ қазиб, сув келтириш, доимий манфаат бериб турадиган бошқа вақфлар шулар жумласидандир. Токи бу нарсалардан мўмин-мусулмонлар фойда олиб турар эканлар, ўша ишларни қилган одамга унинг вафотидан кейин ҳам савоб ёзилиб туради.
Мусулмонлар бу тоифа ишларни қадимдан ихлос билан қилиб келганлар. Ислом оламининг турли жойларида кўплаб вақфлар ташкил қилганлар. Бева-бечораларга, толиби илмларга, мусофирларга, ҳожиларга, қарияларга, ҳатто эгасиз, адашиб қолган ҳайвонларга аталган вақфлар бўлган. Ўша вақфлар орқали мазкур тоифалар доимий равишда манфаат олиб турганлар. Мазкур хайрли ишларни қилган кишиларнинг «Номаи аъмол»ларига уларнинг вафотларидан кейин ҳам савоб ёзилиб, охиратларига фойда бериб келган. Агар жорий садақалари қиёматгача мусулмонларга фойда бериб турса, уларга ҳам қиёматгача савоб қўшилиб тураверади.
2. «Манфаат олинадиган илм».
Мўмин одам ўз вафотидан сўнг ортидан манфаат берадиган илм қолдирса, савоби узилмайдиган амал қолдирган бўлади. Бу эса илмнинг асари доимий бўлишидир. Киши қандай қилиб ўзидан кейин манфаат берадиган илм қолдира олади?
Бу иш аввало бошқаларга илм ўргатиш билан амалга ошади. Модомики, шогирдлар, шогирдларнинг шогирдлари ўша илмни ишлатмоқдами, кишиларга манфаати етмоқдами, устозга савоб ёзилиб тураверади.
Иккинчиси китоб ёзиб қолдириш билан бўлади. Қуръон, ҳадис ва диний илмлар бўйича, мусулмонларга фойда келтирадиган бошқа илмлар бўйича иймон ва ихлос билан китоб ёзиб қолдирган кишига, агар китобидан мусулмонлар фойдаланиб туришса, у ўлганидан кейин ҳам савоб етиб тураверади.
Учинчиси илм йўлида хизмат қилиш билан бўлади. Мисол учун, имконияти бор одам толиби илмларга, устозларга илм йўлида ёрдам бериб, мадраса қурди, китоб чоп эттирди, ўз маблағидан кутубхона қилди. Мана шунга ўхшаш ишлар илм йўлида хизмат қилиш ҳисобланади. Буларни қилган одамлар вафот этиб кетсалар ҳам, савоблари узилмай, уларга бориб туради.
Мўмин-мусулмонлар бу каби ишларга доимо катта эътибор бериб келганлар. Шунинг учун ҳам Исломга тўлиқ амал қилинган даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган, дунё аҳамиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққанлар. Мусулмонларчалик кўп олим етиштирган миллатни тарих билмайди. Шунингдек, илм ўрганувчилар ҳам кўп бўлган. Бу ҳолатни яхшилаб ўрганган ғарблик шарқшунослардан бири инсоф билан: «Мусулмонлар ёппасига мадрасага қатнайдиган миллат бўлган», деб ёзади. Мусулмон ҳокимлар ва бойлар ҳам илм йўлида хизмат қилиш учун катта ҳиммат кўрсатганлар. Нафақат улар, балки ҳар бир мусулмон илм йўлида қўлидан келган ишни қилган. Деҳқонлар мадрасаларнинг вақф ерларида навбат билан Аллоҳ йўлида, ҳақ олмай, ишлаб берганлар. Ҳунармандлар ҳунари билан, чорвадорлар чорваси билан, хуллас, ҳар ким ўз имконига қараб, бу ишга озми-кўпми ҳисса қўшганлар. Шу тариқа халқ илмий ишларни йўлга қўйишда фаол қатнашган. Уларнинг бу ишларда фидокорлик кўрсатишдан бирдан-бир мақсадлари, доимий равишда савоби узилмай, етиб турадиган амалларга етишиш эди. Аллоҳ таоло, албатта, уларни ноумид қилмаган.
Ҳозирда китоблари ўқиб турилган уламоларга, албатта, илмларининг савоби етиб турибди. Уларнинг шогирдларининг шогирдлари Аллоҳга: «Устозларимизни мағфират қилгин», деб дуо қилиб турибдилар. Улар қурган мадрасалару қолдирган вақфлари, қўлёзмалари ва бошқа асарлардан ҳосил бўлган савоблар ҳам тинмай етиб турибди.
3. «Ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд».
Мўмин киши вафот этганидан кейин ҳам, агар фарзанди унинг ҳаққига дуо қилса, савоби етиб туради. Бунинг учун эса мўмин-мусулмон киши ўз фарзандини дуо қиладиган тақводор мусулмон қилиб тарбиялаши лозим. Зотан, мўмин ота-онанинг фарзанд кўриш ва уни тарбия қилишдан мақсади ҳам шу. Ота-она «ўлганимдан кейин мени йўқласин, ҳаққимга дуо қилсин», деб фарзанд боқади. диний тарбия беришдан мақсад ҳам шу! Фарзанднинг мўмин-мусулмон, тақводор бўлиши, ота-онасининг ортидан дуо қилиб туриш масъулиятини унутмаслигигина бу мақсадга эриштиради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَنَّ فِي الْإِسْلَامِ سُنَّةً حَسَنَةً فَعُمِلَ بِهَا بَعْدَهُ كُتِبَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ مَنْ عَمِلَ بِهَا وَلَا يَنْقُصُ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْءٌ. وَمَنْ سَنَّ فِي الْإِسْلَامِ سُنَّةً سَيِّئَةً فَعُمِلَ بِهَا بَعْدَهُ كُتِبَ عَلَيْهِ مِثْلُ وِزْرِ مَنْ عَمِلَ بِهَا وَلَا يَنْقُصُ مِنْ أَوْزَارِهِمْ شَيْءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳазрати Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмқда.
«Суннат» сўзи-йўл, тариқат, одат каби маъноларни ифода этишини муқаддимада кўриб ўтган эдик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларидан Исломдан суннат пайдо қилиш мумкинлигини, ўша пайдо бўладиган суннат гўзал-яхши ёки ёмон бўлиши мумкинлигини билиб олмоқдамиз.
Бу маънога бир оз эҳтиёт бўлиб ёндошмоқ лозим. Кўпгина кишилар ушбу нозик масалада нотўғри тушунчаларга бориб қолишлари ҳам мумкин. Доимо Ислом дини мукаммал дин, унда ҳаётдаги ҳар бир масаланинг ечимини топишимиз турган гап, деймиз. Энди эса, Исломда яхши ёки ёмон янгилик пайдо қилиш мумкин, демоқдамиз. Ёмон янгилик тушунарли, динга хилоф иш хилоф иш ёмон янгилик бўлади. Буни ҳамма қоралайди. Аммо, гўзал-яхши янгиликни қандоқ тушунишимиз мумкин? Агар у мумкин бўлса, демак, Исломда камчилик борми? Ёки ҳам ёмон, ҳам яхши янгилик бўлиши мумкин эмасми?
Баъзи бир кишилар охириги саволга Исломда ёмон ҳам, яхши ҳам янгилик бўлиши мумкин эмас, деб жавоб берадилар. Улар ўзларининг бу фикрларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат дўзахдадир», деган ҳадисларини далил қилиб келтирадилар.
«Бидъат» дегани эса-«янги пайдо бўлган нарса» маъносини англатади. Мазкур кишилар-ҳамма нарса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қандоқ бўлса, шундоқ бўлиши керак, дейдилар.
Аҳли Сунна ва жамоа мазҳабининг уламолари эса ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шариф «ҳар бир бидъат-залолатдир» ҳадиси тафсир қилиб келаётганини айтадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар бир бидъат залолатдир, деган ҳадисларида ёмон бидъатни кўзда тутганлар. Уни ушбу ҳадисдан тушуниб оламиз, дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин «ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат дўзахдадир», деб умумий равишда айтдилар. Кейин эса, янги пайдо бўладиган нарсалар яхши ёки ёмон бўлиши мумкинлигини ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шарифда баён қилдилар. Демак «ҳар бир бидъат залолатдир», ҳадисида ёмон бидъат кўзда тутилган.
Энди Исломда яхши суннат пайдо қилиш мумкин бўлса, Ислом мукаммал дин, деган гапимизга қандоқ тўғри келади? деган саволга ўтайлик.
Ислом руҳини тушунмайдиган баъзи кишилар учун бу камчилик, нуқсон бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, аслида бу Исломнинг баркамоллигидандир. Қуръон ва Суннатда шариатнинг руҳи, асосий қоидалари тўла тўкис-баён этилган. Инсонга дахли йўқ нарсалар ҳукми батафсил келган. Шу билан бирга инсон ҳаётида макон ва замон ўзгариши билан ўзгариб турадиган майда масалалар, мусулмонлар ижтиҳоди учун очиқ қолдирилган. Бу масалаларни унинг пайдо бўлган макони ва замонидаги мужтаҳид уламолар Қуръон ва Суннат қоидалари асосида ҳал қиладилар. Албатта, Қуръон ва Суннатда қиёматгача бўладиган ишларнинг рўйхатини ва уларнинг ҳукмини келтириш кўзда тутилмаган. Балки, асосий ўзгармас, инсон ижтиҳодининг дахли йўқ нарсалар баён қилиниб, асл қоидалар, умумий руҳ тушунтирилган.
Маълумки, инсон ҳаёти унинг тарихи давомида бир хил давом этмайди, замон ўтиши билан ўзгариб туради. Аллоҳ таоло Ислом дини ва шариатини қиёматгача бардавом қилган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Исломни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларигагина мослаб қўймаган. Балки қиёматгача барча маконлар ва замонлар учун салоҳиятли қилиб қўйган. Ислом умматига келажакда пайдо бўладиган ҳар бир янги масалани ечишни Қуръон ва Суннат қоидалари асосида бўлишини ўргатган. Шунинг учун ҳам Ислом шариатида Қуръон ва Суннатдан кейин «Ижмоъ» ва «Қиёс» учинчи ва тўртинчи масдарлар қилинган.
«Ижмоъ»-луғатда «жам бўлиши» маъносини англатади. Шариатда эса, янги пайдо бўлган масалани ўша масала пайдо бўлган даврда яшаб турган мужтаҳидлар томонидан бир овоздан жам бўлиб ечилишига айтилади.
«Қиёс»-эса луғатда «таққослаш», «қиёслаб кўриш» маъноларини аглатиб, шариатда янги пайдо бўлган масалани Қуръон ва Суннатда бор ҳукмларга таққослаб ечишга айтилади.
Демак, янги пайдо бўладиган масалаларни ечишнинг бу услубини Қуръон ва Суннатнинг ўзи баён қилиб берган. Қонун-қоидаларини кўрсатиб қўйган. Мана шунинг ўзи ҳам Ислом шариатининг баркамоллигидандир.
Агар Қуръон ва Суннатда бор ҳукмлар билангина ҳаёт кечирасизлар, янги пайдо бўладиган масалалар билан ишингиз бўлмайди, дейилганда динимизда нуқсон бўлар эди. Янги пайдо бўладиган масалаларни Қуръон ва Суннат руҳида ҳал қилиш қонун-қоидалари баён қилмаганида камчилик бўлар эди. Бу масалани ўз ўрнида батафсил ўрганамиз иншааллоҳ. Аммо бу жойда Исломда янги суннат пайдо бўлиши мумкинлигини тушуниш мақсадида бир оз сўз юритдик, холос.
Исломда яхши суннат пайдо қилишга мисоллар келтирадиган бўлсак, таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишни айтишимиз мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ёлғиз таровеҳ ўқиганлар. Кейин баъзи саҳобалар иқтидо қилишган. Бир оз муддатдан сўнг ҳамма таровеҳ ўқиш учун тўпланган. Одамлар кутиб турсалар ҳам Расули Акарм соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқмаганлар. Одамлар йўталишни бошлаганлар. Охири бир вакил юбориб, одамлар таровеҳ намозини жамоат билан ўқиш учун У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кутиб туришганини етказишган. Шунда Пайғамбаримиз, агар таровеҳ намозини жамоат билан ўқишни давом эттираверсак вожиб ёки фарз бўлиб қолишидан қўрқаман, деб чиқмаганлар. Аммо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз халифаликларини даврида кишиларнинг таровеҳга бефарқ қараётганларини кўриб, жамоат бўлиб таровеҳ ўқишларини ташкил қилганлар.
Шунигдек, Пайғамбаримиз вафотларида Қуръони Каримни бир бутун китоб шаклида жамланмаган эди. Ридда урушларида Қуръонни тўла ёд биладиган қориларнинг кўплаб шаҳид бўлганларини мулоҳаза қилиб, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида Қуръон жамланди. Бунга ўхшаш ишлар кўп, замон ўзгарган сари улар чиқиб туради.
Шундай пайтда Ислом қоидаларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилиш зарур. Ўзича ҳаракат қилиб, ёмон суннат яратиб қўйиш керак эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари айни шу маънони таъкидлаш, яхшиликка тарғиб қилиш, ёмонликдан қайтариш учун келмоқда. Ўшандоқ ишларни қилиш илмга боғлиқ бўлгани учун, илм йўқ бўлса, масалаларни Қуръон ва Суннат руҳида, уларнинг умумий қоидалари асосида ечиш мумкин эмаслиги учун, муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳадисни, илмнинг асари давомли қолиши ҳақидаги бобда келтирмоқда.
«Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса».
Яъни, қайси бир мўмин киши Исломда янги бир яхши амал пайдо қилса,
«ундан кейин ўша суннатга амал қилинса»,
яъни, ўша янги суннат пайдо қилган одам вафот этганидан кейин унинг пайдо қилган суннатига амал мусулмонлар томонидан қилинса,
«унга ўша амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради».
Яъни, мазкур гўзал суннатнинг пайдо бўлишига сабабчи инсонга ўзи вафот этиб кетса ҳам, у пайдо қилган яхши сифатга амал қилганларга берилган ажр миқдорига ажр ёзилиб туради. Шу билан бирга амал қилганларнинг ажри камайиб қолмайди. Улар ҳам қилган амалларига яраша тўлиқ савобни олаверадилар.
Ушбу қоида ёмон суннат пайдо қилган ва унга амал қилганларга нисбатан ҳам ишлатилади.
«Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса»,
яъни Қуръон ва Суннат, Ислом шариатига хилоф бўлган, ёмон иш пайдо қилса,

яъни, ўша Қуръон ва Суннат руҳига, Ислом шариатига хилоф ёмон ишни пайдо қилган кимса вафот этганидан кейин одамлар томонидан мазкур ёмон суннатга амал қилиш давом этаверса,
«унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради»,
яъни, мазкур ёмон суннатнинг пайдо бўлишига сабабчи инсонга ўзи вафот этиб кетса ҳам, у пайдо қилган ёмон суннатга амал қилганларга ёзиладиган гуноҳ миқдорига гуноҳ ёзилиб турилади. Шу билан бирга амал қилганларнинг гуноҳлари камайиб қолмайди. Уларга ҳам қилган амалларига яраша тўлиқ гуноҳ ёзилаверади.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Исломда янги, яхши суннат пайдо қилиш мумкинлиги.
2. Ўша янги пайдо қилинган суннатга амал қилганлар ажр олишлари.
3. Инсонга вафотидан кейин ҳам ўзи пайдо қилган яхши суннат туфайли савоб етиб туриши.
4. Янги яхши суннатга қилинган амалларга берилган миқдорга ажр ўша суннатнинг пайдо бўлишига сабабчи кишига ёзилиб туриши.
5. Бировнинг қилган амали туфайли бошқа кишига савоб етса, амал қилганнинг ажри камайиб қолмаслиги.
6. Исломда янги, ёмон суннат пайдо қилиш эҳтимоли борлиги.
7. Ўша янги пайдо қилинган ёмон суннатга амал қилганларга гуноҳ ёзилиши.
8. Инсонга вафотидан кейин ҳам ўзи пайдо қилган ёмон суннат туфайли гуноҳ ёзилиб туриши.
9. Янги, ёмон суннатга қилган амалларга ёзилган гуноҳлар миқдорича гуноҳ, ўша ёмон суннатнинг пайдо бўлишига сабабчи кишига ёзилиб туриши.
10. Бировнинг қилган амали туфайли бошқа кишига гуноҳ ёзилса, амал қилганнинг гуноҳи камайиб қолмаслиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
30 Октабр 2022, 12:04 | Савол-жавоблар | 261 | Ҳадислар