Бувимнинг талаблари
Ассалому алайкум! Одатда эрталаб бувим Қуръон ўқиб ўтирган бўладилар ва бизга нима учун саломлашгани кирмадинг деб жахиллари чиқади ва биз Қуръон ўқиб турганизда кирормимизку деб жавоб берсак бу жавобимиз мақул келмайди. Умуман олганда Қуръон ўқиётган пайтда шартта ўқишни тўхтатиб телефонга жавоб бериш ёки саломлашиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шартта тўхтатиб эмас, балки оятни охирига етказиб сўнгра келган инсон билан саломлашиш мумкин. Қуръон ўқиётган инсонга то у қироатдан фориғ бўлмагунича салом бериш билан мушкул ҳолатга қўйилмайди. Валлоҳу аълам!
31 Октабр 2022, 08:32 | Савол-жавоблар | 319 | Турли саволлар