Вафот этган бувим

Ассалому алайкум! Менинг бувим 83 ёшида вафот этди. Бувим умрининг сўнги кунларигача насроний динида эди, соғлиги ёмонлиги учун биз хавотирда эдик, Аллоҳнинг қудрати билан хижрий 1441-йилнинг бошида (пайшанба куни) Исломни қабул қилди ва шу кунинг ўзида азон айтиб исмини Зайнаб исмига ўзгартирик. Орадан бир хафта ўтиб пайшанба куни жон берди. Аллоҳнинг қудрати билан жанозасини йилнинг 1-жума намозида ўқидик. Аллоҳ қабул қилсин, саволим шуки бувим нихоятда кўп тушимизга кирмоқда. Оиламиздаги хаммага кўп тушимиз бир хил киради, менга кўпроқ “мен ўлмаган эдим” деган манода киради. Тушимизга кўп кирмоқда нима қилишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлган инсон тушида ўлмадим дейиши охирати гўзал бўлганлиги аломатидир. Одатда шаҳидларда шундай бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar