Крипвалюта

Ассалому алайкум! Мен онлайн ишда ишлайман яъни мен инвиститсия киритаман ( масалан 800 минг) бир йил оша пул компанияда колади шуни эвазига менга хар куни вазифа беради ва мен у вазифаларни яъни 5 та вазифани бажараман топган пулларимни ечиб олишга келганда (инвиститсияда хам) эса крип.валютага отказиб кейин уни сотиб кейин хисобимга туширишим мумкин Тогридан тогри пул тушириб болмайди Мана шу пулларни чикариб есам лукмамга шубха ёки харом арашмайдими яъни крип.валютадан олди берди килиш менга зарар эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз “инвестиция” деб атаётган келишув аслида ундай бўлмаслиги мумкин. Айнан қандай ишга қандай шартлар билан пул тикишингизни ёзинг. Криптовалюталар билан муомалага рухсат берилмаган. Валлоҳу аълам!

31 Октабр 2022, 10:22 | Савол-жавоблар | 345 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar