Ғайридинларнинг ҳаққи ва ғийбат қилиш

Ассалому алайкум! 1) Агар мусулмон кишида ғайридин кишининг ноҳақ ҳаққи(моли) қолиб кетса ва мусулмон киши уларни ғийбат қилган бўлса, бунинг учун улардан кечирим сўраши керакми? 2) Мусулмон киши билан ғайридин қиёматда бир-биридан ҳақларини сўрайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ғийбат икки қисмга бўлинади. Уришиб турган ғайридинларни ғийбат қилиш, бу жоиз. Иккинчиси омонликда бирга яшаб турган ғайридинларни ғийбат қилиш. Бу ҳам икки турга бўлинади. 1-уларни хилқатини, масалан бўйи паст ёки баландлиги, кўзини ғилай ёки шу каби аъзоларини ғийбат қилиш. Бу мутлақо жоиз эмас. Чунки бу Мусаввир Зот Аллоҳни яратганини масхара қилиш бўлиб қолади. 2-диний ва хулқий айблари ва фисқ-фужурларини зикр қилиш. Бу жоиз. Албатта бунда ҳам бир мақфсад бўлиши керак. масалан улардан мусулмонларни узоқ тутиш, ўша хулқлардан нафратлантириш каби. Уларни ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қиласиз.2). Ҳа, адолат юзасидан хоҳ мўмин бўлсин хоҳ кофир бўлсин ҳар бир банданинг ҳаққи олиб берилади. Кофир билан мўмин ўртасида бу иш қандай бўлиши Аллоҳнинг ўзига маълум холос.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилинур. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».
Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу дунёда баъзи бир ёмонлар ўз ёмонлигининг баъзисининг жазосидан қутулиб қолиши мумкин. Аммо қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Ҳар бир нарса ўз ўрнини топиши муқаррар. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам ўз эгасини топадилар.
Ҳаттоки бу дунёда ўзининг шохи борлигидан фойдаланиб, шохсиз қўйни сузган қўйдан ҳам ўч олинади. Бас, шундай экан, одам болалари ҳам ўзларининг «шох»ларини ишга солиб, ўзгаларнинг ҳаққини поймол қилишга урина кўрмасинлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

18 Август 2023, 06:56 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar