4 ракъатлик намоз

Ассалому ъалайкум! Хаёл чалғиб 4 ракъатлик суннат намозининг аввалги икки ракъатида зам сура ӯқилсаю кейинги икки ракъатида эсдан чиқиб қолса ӯқилган намознинг ҳукми қандай бӯлади ва агар бу нарса намозни тугатмасдан намозни охирида қаъдада ӯтирганда эсга келиб қолса саҷдаи саҳв қилинадими. Ё ки 4 ракъатлик фарз намозининг 3 ва 4-ракъатида ҳам зам сура ӯқилса ҳукми қандай бӯлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 4 ракаатлик суннат намознинг ҳар бир ракаатида зам сура ўқиш вожиб. Уни унутиб тарк қилса намоз охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Уни ҳам қилмаса намознинг вақти чиқиб кетишидан аввал уни қайта ўқийди. Вақти чиқиб кетгач қайта ўқимайди. 4 ракаатлик фарз намозининг 3-4-ракаатларида зам сура ўқилмайди. Аммо адашиб зам сура ўқиса саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

18 Август 2023, 06:56 | Савол-жавоблар | 0 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar