Ота онага итоат даражаси
Ассалому алайкум! Ота онага итоат қанчалик даражада бўлади, масалан фарзга қаршилик қилишса итоат қилинмайди. Лекин суннати муаккадагачи, суннати зоидагачи, мустаҳабгачи, улар булардан қайтаришса итоат қилинадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон борича ота-онанинг ва шариат буйруқларининг ўртасини мувофиқлаштириш, яъни иккисини ҳам бажаришга ҳаракат қилиш лозим. Иккиси бир-бирига зид келиб қолса шариат буюрган фарз ва вожиб амаллар устун қўйилади. Ундан бошқаларида эса ота-онанинг буйруғи устун қўйилади. Аммо суннат ва мустаҳабларни бажармасликка ота-онанинг хўрсинишини баҳона қилиб олмаслик керак. Аллоҳ таоло ҳақиқий узр туфайли амал қила олмаганлар билан амал қилмасликка баҳона изловчилар қалбини жуда яхши билади. Ўзимизни ўзимиз алдаб қўймайлик. Валлоҳу аълам!
4 Сентабр 2023, 21:47 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар