Талабалар учун мустақил иш сотиш

Ассалому алайкум! Мен талабаларга мустақил иш, курс ишларини тайёрлаб сотсам бу ҳалол савдо бўладими яни устозлар талабалар учун бу топшириқларни ўзлари қилишсин деб берадилар. Аҳир мен ўз меҳнатим ва илмим ҳисобига бу топшириқларни тайёрлайман уни олиш ёки олмаслик талабалар ихтиёрида ку
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳга ёрдам бериш ўша гуноҳ каби ҳаромдир. Модомики сизга ўхшаганлар бор экан жамият ривожланмасдан халқимизда билимсиз одамлар кўпаяверади. Аллоҳдан қўрқинг, сиз сабаб талабалар дарс қилиб ўтирмасдан тайёрини олиб ҳеч нарсани билмасдан ўқишни битиришмоқда. Дунёга фасодни тарқалишига сабабчи бўлманг. Валлоҳу аълам!

11 Сентабр 2023, 16:06 | Савол-жавоблар | 0 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar